Ўзбекистон | 07:22 / 18.11.2021
7512
1 дақиқада ўқилади

«Тошкент сув таъминоти» Олмалиқ шаҳар филиали бошлиғи пора билан ушланди

Тадбиркордан пора талаб қилган “Тошкент сув таъминоти” Олмалиқ шаҳар филиали бошлиғи ва муҳандиси ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.

Фото: Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти

Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Тошкент вилоят бошқармаси томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан вилоят ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган.

Тадбирда, “Тошкент сув таъминоти” Олмалиқ шаҳар филиали бошлиғи И.Ш. филиалнинг етакчи муҳандиси Ф.К. билан олдиндан тил бириктириб, “F.L.” МЧЖ таъсисчиси Э.дан савдо мажмуасини қуришда сарфланаётган сув учун расмийлаштирилган баённомани базага киритмаслик эвазига 2 000 АҚШ доллари пора талаб қилиб, шундан 1 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.  

Мавзуга оид