Ўзбекистон | 13:42 / 19.11.2021
7560
2 дақиқада ўқилади

15 ноябрь куни икки туманда ЙТҲ. Икки қурбон

Фото: Наманган вилоят ИИБ матбуот хизмати

15 ноябрь куни Наманган вилоятининг икки туманида ЙТҲ содир бўлган. Икки ҳолатда ҳам ўлим қайд этилган. Бу ҳақда Наманган вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар берди.

15 ноябрь куни соат 15:20 ларда, Пунгон-Наманган йўлининг Тўрақўрғон туманидан ўтган қисмида 2000 йилда туғилган фуқаро "Некция-2" машинасини бошқариб бораётиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, йўлни кесиб ўтаётган пиёда, 1969 йилда туғилган фуқарони уриб юборган.

Натижада, пиёда олган тан жароҳати оқибатида шифохонада вафот этган.

Шу куни соат 15:50 ларда, Чуст-Каркидон йўлининг Бибиона маҳалласидан ўтган қисмида 1983 йилда туғилган фуқаро "Матиз" машинасини бошқариб бораётиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган, "Дамас" машинаси билан тўқнашган.

Натижада, Матиз русумли автомашина ҳайдовчиси оғир тан жароҳати олиб, воқеа жойида вафот этган ҳамда "Дамас" русумли автомашина ҳайдовчиси бош мия чайқалиши, бош мия ёпиқ шикасти ташхиси билан шифохонага ётқизилган.

Ушбу ҳолатлар бўйича Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Мавзуга оид