Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
9 ойда Ўзбекистондан деярли 1,5 млн киши туристик мақсадда чиқиб кетди
Жорий йилнинг тўққиз ойида Ўзбекистондан чет элга саёҳат қилиш мақсадида 1 миллион 446 минг нафар фуқаро чиқиб кетган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар берди.
Шу билан бирга, жами сайёҳлар сонидан 1 миллион 229 минг нафари МДҲ давлатларига ташриф буюрган бўлса, атиги 217 минг нафари бошқа йўналишларга йўл олган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 6 ой ичида Ўзбекистондан бошқа давлатларга доимий яшаш учун 10,6 минг киши чиқиб кетгани хабар қилинганди. Энг кўп фуқаро Қозоғистонга кўчиб келган – 7 013 киши. Иккинчи ўринда Россия – 2 699 киши, учинчи ўринда Тожикистон – 233 киши.
Мавзуга оид
10:40 / 28.05.2025
Олий таълим ташкилотларида қанча талаба таҳсил олаётгани айтилди
17:13 / 27.05.2025
Ўзбекистон Россия фуқароларининг мамлакатга киришини енгиллаштириши мумкин
11:13 / 27.05.2025
Қайси ҳудудда энг кўп никоҳ қайд этилгани айтилди
13:07 / 26.05.2025