АҚШ 2025 йилдан кемаларини гипертовушли ракеталар билан жиҳозлашни бошлайди
АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари таркибида асосий қуроли 80та Tomahawk қанотли ракетаси бўлган Zumwalt синфидаги иккита эсминец ва 12та ана шундай ракетани ташувчи 19та Virginia синфидаги атом сувости кемаси бор.

Фото: AP
АҚШ 2025 йилдан Zumwalt синфидаги эсминецларини, 2028 йилдан эса Virginia синфидаги атом сувости кемаларини гипертовушли ракеталар билан жиҳозлашни бошлайди. Бу ҳақда АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари стратегик тизимлар дастури директори, вице-адмирал Жонни Вулф маълум қилди.
АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари таркибида асосий қуроли 80та Tomahawk қанотли ракетаси бўлган Zumwalt синфидаги иккита эсминец ва 12та ана шундай ракетани ташувчи 19та Virginia синфидаги атом сувости кемаси бор.
Вице-адмиралнинг маълумот беришича, бу йил гипертовушли тизимларнинг парвоз синовларини ўтказиш давом эттирилади.
Унинг сўзларига кўра, 1 октябрда бошланган 2022-молиявий йилда ҳарбий-денгиз кучлари икки марта гипертовушли ракеталар синовини ўтказишга тайёрланмоқда.
У шунингдек, октябрда гипертовушли тизимлар уч марта синовдан ўтказилганини эслатиб ўтди.
Мавзуга оид

22:28
АҚШ “Толибон” билан фаол мулоқотга киришди. Ғарбнинг талаблари ўзгардими?

21:15
АҚШ қашшоқ мамлакатлар учун илгари ёпилган бир нечта озиқ-овқат дастурларини тиклайди

19:40
Европа Иттифоқи Трамп божларига қайтариладиган жавобни маъқуллади

19:39