Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Экология илмий-тадқиқот институти ташкил этилади
Вазирлар Маҳкамасининг “Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳузуридаги Атроф-муҳит ва табиатни муҳофаза қилиш технологиялари илмий-тадқиқот институти фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳузуридаги Атроф-муҳит ва табиатни муҳофаза қилиш технологиялари илмий-тадқиқот институти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳузуридаги Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш илмий-тадқиқот институти этиб илмий-тадқиқот муассасаси шаклида қайта ташкил этилади.
Қуйидагилар институт фаолиятини янада такомиллаштириш ва комплекс ривожлантиришнинг асосий йўналишлари этиб белгиланади:
- атроф-муҳитнинг жорий ҳолатини ўрганиш, ифлослантирувчи моддалар ва йўқолиш арафасида турган ўсимлик ҳамда ҳайвон турларининг табиатга ва биохилмахилликка таъсирини таҳлил қилиш, «яшил» иқтисодиётга ўтишни жадаллаштириш ҳамда ресурс тежамкор технологияларни кенг жорий этишга қаратилган фундаментал, амалий ва инновацион тадқиқотлар ўтказиш;
- атмосфера ҳавоси, ер ва сув ресурсларининг ифлосланишини камайтириш, чиқиндиларни қайта ишлаш ва утилизация қилишни таъминловчи самарали услуб ва технологияларни ишлаб чиқиш;
- экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида маҳаллий ва илғор хорижий технологиялар ва инновацияларни амалиётга жорий этиш;
- глобал иқлим ўзгаришининг экология ва атроф-муҳитга салбий таъсирини камайтириш бўйича илмий асосланган таклифлар ишлаб чиқиш;
- экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида рақамли технологияларни ҳамда илғор хорижий технологиялар ва инновацияларни амалиётга жорий қилиш;
- экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳаси учун малакали илмий кадрларни тайёрлаш, таълим, илм-фан ва ишлаб чиқариш ўртасида ҳамкорликни ривожлантириш, хорижий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари ҳамда халқаро ташкилотлар билан алоқалар ўрнатиш ва грантлар асосида илмий тадқиқотлар олиб бориш.
Институт Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, 8-мавзе, Қатортол кўчаси, 19-уй манзилда оператив бошқарув ҳуқуқи асосида жойлаштирилади.
Мавзуга оид
11:29 / 28.04.2025
Тошкентда фуқарони тиббиёт институтига ўқишга киритиш эвазига 13 минг доллар олган шахс ушланди
12:20 / 01.04.2025
Божхона институтида бакалавриатда дуал таълим асосида ўқитиш йўлга қўйилади
23:40 / 31.03.2025
Дунёдаги энг яшил шаҳарлардан бири экологик мақсадларига эриша олмагани учун жаримага тортилди
14:10 / 27.02.2025