UzAuto Motors Captiva 5 автомобилларини сотишни тўхтатгани ҳақида расман эълон қилди
UzAuto Motors компанияси Chevrolet Captiva 5 автомобилларини етказиб бериш бўйича шартномалар тузишни тўхтатди. Бу ҳақда компания хабарида айтилган.
“Юзага келган ҳолат компания тарихида биринчи бор юз бериши, лекин биз бугунги кунда жаҳон автомобиль саноати оғир кунларни бошдан кечираётганлиги ва бизнинг компаниямиз ҳам бундан мустасно эмаслигини бир неча бор хабар қилганмиз.
Шу муносабат билан, UzAuto Motors АЖ раҳбарияти ва жамоаси ўз мижозларимиздан келтирилган ноқулайликлар учун чексиз узр сўрайди ҳамда айни пайтдаги вазиятда мижозлари учун қайғуриб, қабул қилинган қарори ягона тўғри қарор эканлигига ишонади”, дейилади хабарда.
Қайд этилишича, мижозлар мурожаатидан кейин 3 кун ичида тузилган шартномалар бўйича тўланган барча маблағлар тўлиқ қайтарилади. Шунингдек, компания қўшимча равишда олдиндан тўлов суммасининг 5 фоизини компенсация сифатида тақдим этади.
Бундан ташқари, янги кроссовер сотиб олиш эҳтиёжида бўлган харидорлар ўз хоҳишига кўра, Captiva 5 автомобили ўрнига Equinox ёки Tracker моделларини харид қилиши мумкинлиги айтилган. Алмаштирилган автомобилларни етказиб бериш муддати Captiva 5 учун тузилган шартномаларга мувофиқ, 2022 йил январь ойидан кечиктирилмаган ҳолда амалга оширилади.
Шунингдек, харидорларга юқорида кўрсатилган муддат асосида Captiva 5 автомобили ўрнига Malibu, Cobalt ёки Trailblazer автомобилларини харид қилиш имкониятини кўриб чиқиш таклиф этилади, дейилади маълумотда.
Аввалроқ, UzAuto Motors компаниясининг дилерлик пунктлари янгиланган Chevrolet Captiva автомобили учун тузилган шартномаларни бекор қилаётгани ҳақида хабарлар тарқалганди.
Телеграмдаги Kurbanoff.net канали муаллифига мурожаат қилган автомашина харидорининг ҳикоя қилишича, унга автосалондан қўнғироқ қилиб, янги Captiva етказиб берилмаслигини маълум қилишган. Буни янги машина минтақага тўғри келмаслиги билан изоҳлашган.
Мавзуга оид
18:27 / 31.10.2024
Янги Cobalt Midnight 7,3 миллион сўм қимматроқ бўлади
13:29 / 14.10.2024
2024 йилнинг 9 ойида UzAuto Motorsʼнинг Ўзбекистон бозоридаги улуши 89 фоизни ташкил қилди
21:53 / 26.09.2024
Энг кўп солиқ ва божхона имтиёзини олган корхоналар маълум қилинди
21:07 / 16.09.2024