Жаҳон | 09:50 / 22.11.2021
9321
1 дақиқада ўқилади

Дунёда семиз болалар улуши ортмоқда

Пандемия даврида ортиқча вазнли болалар улуши ортди, дея хабар бермоқда Буюк Британия Соғлиқни сақлаш миллий хизмати ва АҚШ касалликларни назорат ва профилактика қилиш маркази.

Фото: webazinee.com

Ортиқча вазнли болалар сонининг ортишига камҳаракатлик ва сифатсиз овқатланиш таъсир кўрсатди.

Буюк Британия Соғлиқни сақлаш миллий хизмати маълумотларига кўра, агар 2019-2020 йилларда мамлакатда ортиқча вазн 10 фоиз болада бўлса, 2020 йилдан 2021 йилгача бўлган даврда бу кўрсаткич 14 фоизни ташкил этди. Даромади паст оилаларда эса у икки марта ортган.

АҚШ касалликларни назорат ва профилактика қилиш марказида ҳам шунга ўхшаш натижалар бор.

435 минг нафар бола маълумотлари таҳлили натижасида болаларда тана массаси индекси деярли икки марта ўсгани аниқланди. Ортиқча вазнли болалар улуши пандемия даврида 19 фоиздан 22 фоизга ўсди.

Мутахассисларнинг фикрига кўра, локдаун ортиқча вазнли болалар сони ўсиши сабабларидан бири. Локдаун даврида болаларга ҳаракат етишмайди, улар вақтини компьютер, телевизор қаршисида ёки айпад ўйнаш билан ўтказади ҳамда кўпроқ егулик ейди.

Мавзуга оид