Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Италияда Amazon ва Apple 200 млн евро жаримага тортилди
Компаниялар 2018 йилда бошқа расмий ва норасмий ритейлерларга Amazon.com сайтида Apple ва Beats маҳсулотларини сотишига тўсқинлик қилишга келишиб олган.
Италия антимонополия суди Amazon ва Apple Inc компанияларини рақобатга қарши ҳамкорлик қилгани учун 200 миллион евро миқдорида жаримага тортди. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.
Қайд этилишича,компаниялар 2018 йилда бошқа расмий ва норасмий ритейлерларга Amazon.com сайтида Apple ва Beats маҳсулотларини сотишига тўсқинлик қилишга келишиб олган.
Бу рақобат меъёрларининг бузилиши ҳисобланади, дейилади суд баёнотида.
Натижада Amazon компаниясига 68,7 млн, Apple компаниясига 134,5 млн евро жарима солинди. Улар шунингдек, келишувдан воз кечиши керак.
Июль ойида Amazon компанияси Европада 887 млн евро жаримага тортилганди. Компания фойдаланувчиларнинг шахсий маълумотларини қайта ишлашда қоида бузган деб топилган.
Мавзуга оид
14:59 / 27.05.2025
Ўзбекистон–Италия: 33 йиллик муносабатларга назар
10:02 / 26.05.2025
Жоржа Мелони 28-29 май кунлари Ўзбекистонга келади
16:44 / 22.05.2025
Хитойда ўғирланган iPhone «қабристони» топилди
15:50 / 19.05.2025