Жаҳон | 19:33 / 24.11.2021
4523
1 дақиқада ўқилади

Эйнштейннинг қўлёзмаси кимошди савдосида 11,7 млн еврога сотилди

Қўлёзма 54 саҳифадан иборат бўлиб, ярми Эйнштейн, қолган қисми унинг дўсти ва ҳамкасби, швейцариялик муҳандис ва физик Микеле Бессо томонидан тўлдирилган.

Фото: AFP

Париждаги аукционда Алберт Эйнштейннинг қўлёзмаси 11,7 млн еврога сотилди. Бу илмий қўлёзмалар учун рекорд нарх ҳисобланади. Қўлёзмани ким сотиб олгани маълум қилинмаган.

Қўлёзма 54 саҳифадан иборат бўлиб, ярми Эйнштейн, қолган қисми унинг дўсти ва ҳамкасби, швейцариялик муҳандис ва физик Микеле Бессо томонидан тўлдирилган.

У 1913–1914 йилларда ёзилган. 

Christie’s кимошди савдоси уйи ушбу қўлёзмани 2-3 млн евро деб баҳолаганди. 

Мавзуга оид