Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойда блогерлар ва ижтимоий тармоқ юлдузлари устидан назорат кучайтирилди
Барча актёрлар, блогерлар, хонандалар ва бошқа таниқли шахслар “ахлоқий тамойиллар”га риоя қилишлари лозим, акс ҳолда уларнинг оммавий фаолияти тақиқланади.
Хитойда блогерлар, машҳур шахслар ва уларнинг фан-клублари интернетга жойлаштирадиган маълумотлар устидан назорат кучайтирилди. Бу ҳақда Хитой кибермакон бошқармаси маълум қилди.
Қайд этилишича, ушбу чоралар ижобий ва соғлом интернет-муҳит яратишга қаратилган бўлиб, юлдузлар ҳақидаги ғийбатлар ва уларга нисбатан эътибор Хитой жамиятининг анъанавий қадриятларига путур етказади.
Бошқарма ходимлари тармоқдаги машҳур инсонларнинг шахсий саҳифаларидан ташқари, улар ҳақида маълумот берган сайтларни ҳам кузатиб боради.
Бундан ташқари, бошқарма бойлигини кўз-кўз қиладиган ва буюмлар сотиб олишга ундайдиган машҳур шахсларнинг “қора рўйхати”ни ҳам тузишни режалаштирган.
Барча актёрлар, блогерлар, хонандалар ва бошқа таниқли шахслар “ахлоқий тамойиллар”га риоя қилишлари лозим, акс ҳолда уларнинг оммавий фаолияти тақиқланади.
Хабар қилинишича, 23 ноябрь куни “ғайриахлоқий ҳаракати” учун жонли эфир олиб бориш тақиқланган 88 кишидан иборат рўйхат эълон қилинган.
Аввалроқ Хитой ҳукумати томонидан 16 ёшгача бўлган болаларнинг стримларда чиқиши, юлдузга айланиши, уларни интернет орқали даромад олишга ундаш тақиқланганди.
Мавзуга оид
17:43 / 04.04.2025
Хитой Трампнинг чақириғини қабул қилди ва жавоб қайтарди
16:27 / 04.04.2025
Хитой АҚШ товарларига бож тарифларини оширади
17:04 / 03.04.2025
Хитой ва Европа Иттифоқи АҚШ янги бож тарифларига норозилик билдирди
23:16 / 01.04.2025