Жаҳон | 14:09 / 28.11.2021
39643
2 дақиқада ўқилади

Фото: 30 йил олдин ғарқ бўлган қишлоқ сув остидан кўриниш берди

Испаниянинг Асередо қишлоғи 1992 йилда Португалиянинг Лима дарёсидаги гидроэлектрстанция сув ўтказгичини ёпиб қўйганида сув остида қолганди. Натижада Испаниядан бошланувчи Лима дарёси ўз қирғоқларидаги уйларни чўктириб юборган. Аммо баъзида Лимада сув сатҳи пасайганида ғарқ бўлган қишлоқ ер юзасида кўринади.

Miguel Riopa / AFP / Scanpix / LETA

1968 йилда Испания ва Португалия умумий дарё Лимадан Линдозо тўғонини қуриш учун фойдаланиш ҳақида келишув имзолаганида Асередо қишлоғи келажаги хавф остида қолади.

Келишув Лима қирғоқларидаги қишлоқларни сув босиши ва аҳолини бошқа жойга кўчиришни назарда тутган.

Маҳаллий қишлоқлар аҳолисини кўчириш учун Португалиянинг EDP гидроэнергетика компанияси уларга пул таклиф қилади. Бироқ Асередода яшаган кўпчилик одамлар дастлаб ўз уйларини тарк этишни истамайди ва қаршилик кўрсатиб, очлик эълон қилишди.

Ниҳоят, компания аҳолининг 51 фоизини кўчиш ва пулни олишга кўндиради. Қолганларнинг эса розилик билдиришдан ўзга чораси қолмайди. Қишлоқ сув остида қолади.

Асередоликлар бошқа қишлоқлар аҳолиси каби ўз уйларини умрбод тарк этишга мажбур бўлади.

Кичик қишлоқдаги уй ва иншоотлар харобалари одатда сув остига яширинган.

Бироқ Португалиядаги Линдозо сув омбори сув сатҳи пасайганида Асередо сув юзасида пайдо бўлади.

Miguel Riopa / AFP / Scanpix / LETA

Кўплаб биноларнинг деворлари сув туфайли қулаган. Дераза ромлари бўшаб қолган. Бироқ айрим иншоотлар ҳайратланарли даражада яхши сақланган.

Miguel Riopa / AFP / Scanpix / LETA
Miguel Riopa / AFP / Scanpix / LETA

Қишлоқда жами 70та уй бўлган. Уларда 120 нафарга яқин киши яшаган.

Miguel Riopa / AFP / Scanpix / LETA

30 йил давомида сув остида бўлганига қарамай, қишлоқда тош деворлар билан ўралган қишлоқ хўжалиги ерлари чегаралари, шунингдек, эски йўл ва йўлаклар сақланиб қолган.

Miguel Riopa / AFP / Scanpix / LETA

Эски автомобиллар ва аҳолига тегишли шахсий буюмлар ҳали ҳам харобалар тагида. Вақт ўтиши билан металл занглаганига қарамай, шиша бутилкалар аҳоли уйни ташлаб кетган кундаги каби сақланиб қолган.

AFP

Асередодан ташқари, яна тўртта қишлоқ сув остига ғойиб бўлган.

Мавзуга оид