Ўзбекистон | 13:28 / 29.11.2021
3195
1 дақиқада ўқилади

Навоийда қарийб 15 млн сўмлик “пақилдоқ” тўхтатиб қолинди

Навоий шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда 14,4 млн сўмлик пиротехника воситалари савдосининг олди олинди. Бу ҳақда Kun.uz'га Навоий вилояти божхона бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Навоий вилояти божхона бошқармаси матбуот хизмати

Таъкидланишича, бугун, 29 ноябрь куни соат 12:30ларда вилоят божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими, Миллий Гвардия ҳамда ИИБ ходимлари ҳамкорлигида Навоий шаҳрида тезкор рейд тадбири ўтказилган. Тадбир давомида фуқаро А.Н. қиймати 14 млн 400 минг сўм бўлган 28 800 дона “Британик” пиротехника воситаларини сотиш учун сақлаб келаётганлиги аниқланган.

Фото: Навоий вилояти божхона бошқармаси матбуот хизмати

Пиротехника воситалари вақтинча сақловга олинган. Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Олдинроқ Навоийда 17,7 млн сўмлик пиротехника воситасининг ноқонуний айланмасига чек қўйилганди.

Мавзуга оид