Ўзбекистон | 08:55 / 29.11.2021
2053
1 дақиқада ўқилади

“Олот” чегара постида 531 млн сўмлик товарлар тўхтатиб қолинди

Фото: Бухоро вилояти божхона бошқармаси

Бухоро вилояти божхона бошқармаси “Олот” чегара божхона пости ходимлари мамлакатга ноқонуний товар олиб кириш билан боғлиқ иккита ҳолатни фош этишди. Бу ҳақда вилоят божхона бошқармаси хабар берди.

Хусусан, қўшни давлатдан кириб келган юк автомашинаси белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилган. Кўрик давомида юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилмаган, қиймати қарийб 424 млн сўмлик ҳар-хил турдаги товарлар борлиги аниқланган.

Яна бир ҳолатда юк автомашинаси “Инспекцион кўрик мажмуаси” орқали белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилган ҳамда ҳужжатларда кўрсатилганидан ортиқча, умумий қиймати 107 млн сўмлик 2 691 дона газ баллонларда фойдаланиладиган ёндиргич товарлари борлиги аниқланган.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид