Ўзбекистон | 09:24 / 29.11.2021
1628
2 дақиқада ўқилади

Сурхондарёда қурилиш молларини ўғирлаган шахсга жиноят иши қўзғатилди

Сурхондарё вилояти Денов туманида қурилиш молларини ўғирлаган шахсга жиноят иши қўзғатилган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, 2021 йил 4 ноябрь куни, Денов тумани Чағаниён маҳалласида яшовчи Г.Гулбой туман ИИБга ариза билан мурожаат қилган. Унда 3 ноябрь куни яшаш уйидан 1,4 млнлик сув бочкаси, 400 минг сўмлик темир печкаси, 750 минг сўмлик akfa эшиги ва 2,5 миллион  сўмлик арматура, кафел ҳамда цемент маҳсулотларини номаълум шахс ўғирлаб кетганини билдирган.

Ички ишлар органлари ходимлари томонидан кўрилган чоралар натижасида ушбу ўғриликни туманнинг Сурнайтепа маҳалласида яшовчи Д.Даврон содир этгани аниқланиб ушланган ва ашёвий далиллар олинган.

Қайд этилишича, 6 ноябрь куни Д.Давронга нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “б”, “г” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Мавзуга оид