Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Одам савдоси учун қидирувда бўлган ўзбекистонлик Нур-Султонда қўлга олинди
Одам савдоси учун давлатлараро қидирувга берилган ўзбекистонлик Қозоғистон пойтахти Нур-Султонда қўлга олинди. Бу ҳақда Zakon.kz нашри хабар берди.
Қозоғистон ички ишлар вазирлигида таъкидланишича, қидирувда бўлган эркак 2014 йилда 6 нафар ҳамюртига катта маошлик иш ваъда қилиб, уларни Қозоғистонга олиб чиққан. У Олмаотада эркаклардан пастпортларини олиб қўйиб, уларни бошқа шахсга топшириб юборган. Шундан кейин жабрдийдалар 7 ой давомида оғир шароитларда ишлашга мажбур қилинган.
Маълум қилинишича, эркак 2015 йилда ушбу жинояти учун Ўзбекистонда 5 йилга озодликдан маҳрум этилган. Бироқ 2019 йил суд қарори билан эркакка чиқарилган қамоқ жазосининг ўталмаган қисми шартли озод қилиш билан ўзгартирилган.
Эркак озодликка чиққач, Қозоғистон ҳудудида яширинган ва Ўзбекистонда қидирувга берилган.
Айни вақтда суд қарори билан эркак ҳибсга олинган ва унинг Ўзбекистонга топширилиши масаласи ҳал қилинмоқда.
Мавзуга оид
00:30 / 27.05.2025
Тошкентда 22 ёшли қизни фоҳишалик учун Россияга олиб кетмоқчи бўлган аёл ушланди
21:16 / 26.05.2025
Халқаро қидирувда бўлган ўзбекистонлик икки аёл Ўмондан экстрадиция қилинди
21:25 / 25.05.2025
Қозоғистонда Каспий денгизи соҳилидан 100 дан ортиқ ўлик тюлен топилди
21:27 / 23.05.2025