Жаҳон | 15:05 / 30.11.2021
4539
1 дақиқада ўқилади

Озарбойжонда давлат чегара хизмати вертолёти ҳалокатга учради

Ҳалокат Гарагейбат полигонида ўқув машғулотлари вақтида содир бўлган.

Фото: Озарбойжон мудофаа вазирлиги

Озарбойжоннинг Ҳизин районида давлат чегара хизмати вертолёти ҳалокатга учради. Бу ҳақда мамлакат чегара хизмати хабар берди.

Хабарда айтилишича, ҳалокат Гарагейбат полигонида ўқув машғулотлари вақтида содир бўлган.

Ҳалокат оқибатида ҳалок бўлганлар ва жароҳатланганлар борлиги айтилмоқда.

Воқеа жойида чегара хизмати ва бош прокуратура томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид