Ўзбекистон | 11:11 / 30.11.2021
21472
2 дақиқада ўқилади

Қорақалпоғистондаги тўқайзор ўрмон уч кундан бери ёнмоқда — фотолар

Қорақалпоғистон Республикасининг Амударё туманида, дарёга ёндош ҳудуддаги тўқайзорда келиб чиққан ёнғинни батамом ўчиришнинг иложи бўлмаяпти.

Ёнғин сабаби ҳозирча ноаниқ. Шу билан бирга, тўқайзор ўрмони ёниши оқибатида ҳеч кимга зарар етмаган. Ҳайвонот ва ўсимлик дунёсига етказилган зарар эса ҳозирча ҳисобланмаган.

Мазкур ҳудудда ўт ўчириш ишлари 3 кундан бери давом этмоқда.  Жараёнларга 500 нафар одам, 10 дан зиёд техника жалб қилинган. Аммо бир неча бор бартараф қилинишига қарамай, ёнғин қайта алангаланиб кетмоқда.

Айни пайтда ёнғин Туркманистон чегарасида жойлашган «Назархон» ОФЙдаги уйларга ҳам яқинлашиб қолган. Ҳозирда ёнғинни бартараф қилиш ишлари давом этмоқда.

Бир муддат олдин Қорақалпоғистонда йил бошидан бери 498 ёнғин содир бўлгани маълум қилинганди.

Kun.uz мухбири офат рўй берган жойдан фотожамланма тақдим этади.

Фото: Kun.uz
Фото: Kun.uz
Фото: Kun.uz
Фото: Kun.uz
Фото: Kun.uz
Фото: Kun.uz
Фото: Kun.uz
Фото: Kun.uz
Фото: Kun.uz
Фото: Kun.uz
Фото: Kun.uz
Фото: Kun.uz
Фото: Kun.uz
Фото: Kun.uz

Шуҳрат Саидаҳмадов, Kun.uz мухбири
Монтаж устаси – Жаҳонгир Алибоев.

Мавзуга оид