Жаҳон | 18:37 / 01.12.2021
10095
1 дақиқада ўқилади

Илон Маск ҳуштак сота бошлади

Cyberwhistle нархи 50 доллар бўлиб, унинг дастлабки партияси сотиб бўлинган.

Фото: Tesla

Миллиардер ва Tesla компанияси асосчиси Илон Маск янги гаджетни тақдим этди. У Twitter саҳифасида Cyberwhistle ҳуштаги сотуви бошланганини эълон қилди.

Маскнинг сўзларига кўра, Cyberwhistle – оддий ҳуштак эмас, балки премиум-тоифадаги коллекцион гаджет. У зангламайдиган пўлатдан ишланган ва кўриниши Cybertruck электромобилини эслатади.

Фото: Tesla

“Cybertruck электромобилидан илҳомланиб чекланган миқдорда чиқарилган Cyberwhistle ҳуштаги зангламайдиган тиббиёт пўлатидан тайёрланган премиум-тоифадаги коллекция буюми ҳисобланади”, — дейилади маҳсулот ҳақида.

Cyberwhistle нархи 50 доллар бўлиб, унинг дастлабки партияси сотиб бўлинган.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид