Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда 10 килограммдан ошиқ марихуана сақлаб келаётган шахс ушланди
Қашқадарё вилояти Ғузор туманида ўтказилган тадбирда 10 килограммдан ошиқ марихуана сақлаб келаётган шахс ушланган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, тезкор қидирув тадбирлари давомида Қашқадарё вилояти Ғузор тумани «Авғонбоғ» МФЙда яшовчи фуқаро Э.Ф. яшаш хонадонининг чордоғидан марихуана топилган.
Тадбир давомида аниқланишича, хонадон эгаси жами 10 килограммдан ортиқ марихуана гиёҳвандлик моддасини алоҳида ўраб қўйилган ҳолда сақлаб келган.
Қайд этилишича, аниқланган 10 килограммдан ошиқроқ марихуана гиёҳвандлик моддалари келгусида текшириб кўриш мақсадида холислар иштирокида ҳужжатлаштириб олинган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йил 27 ноябр куни айнан Ғузор тумани Афғонбоғ маҳалласида ўтказилган тадбирда яшаш уйида 10,8 кг марихуана, 16,5 кг каннабис сақлаб келаётган шахс ушланганди.
Мавзуга оид
07:50 / 25.01.2025
5 кг марихуанани 10 минг долларга сотаётган шахс ушланди
09:30 / 18.06.2024
Мэрилендда гиёҳванд модда учун судланган 100 минг киши афв этилди
17:58 / 08.01.2024
Самарқанд вилоятидаги хонадондан қарийб 32 кг марихуана топилди
14:00 / 24.10.2022