Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ бошқа мамлакатларга 200 млн доза вакцина етказиб беради
Маълумот берилишича, АҚШ бошқа мамлакатларга жами 1,2 млрд доза вакцина етказиб беришни ваъда қилган.
АҚШ яқин юз кун ичида бошқа мамлакатларга коронавирусга қарши 200 млн доза вакцина етказиб бериш мажбуриятини олади. Оқ уйнинг билдиришича, бу ҳақда АҚШ президенти Жо Байден саломатлик миллий институтида амалга оширадиган чиқишида маълум қилади.
“Биз 110 мамлакатга берган 275 млн дозага қўшимча сифатида яқин 100 кун ичида яна 200 млн доза жўнатиш мажбуриятини олиб, эҳтиёж сезаётган мамлакатларга вакцина етказилишини тезлаштирамиз”, — дейилади Оқ уй матбуот хизмати баёнотида.
Баёнотда айтилишича, АҚШ бошқа мамлакатларга жами 1,2 млрд доза вакцина етказиб беришни ваъда қилган.
“Бутун сайёрада пандемияга қарши кураш олиб бориш учун бошқаларни ҳам шундай қилишга чақирамиз”, — дея таъкидланган баёнотда.
Маълумотларга кўра, АҚШда 233,5 млн киши – мамлакат аҳолисининг 70,4 фоизи вакцинанинг камида бир дозаси билан эмланган, тўлиқ эмланганлар сони эса 197,4 млн кишини (59,4 фоиз) ташкил қилади.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
15:12 / 26.05.2026
Наркожиноятда айбланиб, қидирувда бўлган ўзбекистонлик АҚШдан депортация қилинди
11:00 / 28.05.2025
АҚШ дунё бўйлаб хорижий талабалар учун виза суҳбатларини тўхтатмоқда
09:03 / 28.05.2025