Жаҳон | 21:05 / 02.12.2021
5399
2 дақиқада ўқилади

Walt Disney кинокомпаниясига илк бор аёл киши раҳбар этиб тайинланди

Фото:facebook.com/Disney

Walt Disney кинокомпаниясини 98 йиллик тарихи давомида илк бор аёл киши бошқаради. Компания директорлар кенгаши раҳбари лавозимига 67 ёшли Сьюзан Арнольд тайинланди.

Арнольд 14 йил давомида директорлар кенгаши аъзоси бўлган. У Боб Айгер ўрнини эгаллайди. Бунгача Арнольд Carlyle инвестиция компанияси раҳбари ва Procter & Gamble ҳамда McDonald's компанияларида раҳбарлик лавозимларида фаолият юритган.

2020 йилда Disney бош директори лавозимидан истеъфога чиққан Боб Айгер компанияни декабр охирида тарк этади. У бу лавозимда 15 йил фаолият юритган. Бу вақт давомида компания бир нечта йирик харидларни амалга оширган. Жумладан, у Pixar, Marvel, Lucasfilm ва 21st Century Fox’ни сотиб олган.

Айгердан ташқари, Disney’нинг яна бир нечта раҳбари йил охиригача ўз лавозимларини тарк этишларини маълум қилган. Улар орасида Disney Branded Television президенти ва бош креатив директори Гэри Марш ҳамда компания бош маслаҳатчиси Алан Браверман бор.

 

Мавзуга оид