Ўзбекистон | 16:54 / 03.12.2021
1977
1 дақиқада ўқилади

Андижонда электр энергиясидан ноқонуний фойдаланаётган корхона аниқланди

Мазкур корхона электр энергиясидан ноқонуний фойдалангани сабабли электр таъминоти корхонасига 658 млн сўмлик зарар етказган.

Фото: "Андижон ҲЕТК" АЖ Ахборот хизмати

"Андижон ҲЕТК" АЖ ахборот хизмати хабар беришича, Андижон шаҳар “Найман” кўчаси 30-уйда жойлашган “Муборак тонг ниҳоли 2019” МЧЖга қарашли чўянни қайта ишлаш цехи томонидан электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари талабларига зид равишда шартнома тузмаган ҳолда электр энергиясидан фойдаланаётганлиги аниқланди. 

Қайд этилишича, қайта ҳисоб- китобга кўра, истеъмолчи томонидан электр таъминоти корхонасига 658 млн сўмлик зарар етказилган.

Фото: "Андижон ҲЕТК" АЖ Ахборот хизмати

Ушбу ҳолат бўйича жамланган ҳужжатлар белгиланган тартибда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига топширилади.

Аввалроқ, 19 млрд сўмлик бензин маҳсулотлари талон-торож қилинган Андижон нефт базаси иши судга оширилганлиги ҳақида хабар берилган эди.

Мавзуга оид