Ўзбекистон | 20:12 / 03.12.2021
3401
1 дақиқада ўқилади

Вилоят ҳокими онкологик беморларга 5 млн сўмдан моддий ёрдам берди

Андижонда 3 декабрь - Халқаро ногиронлар куни муносабати билан ташкил этилган тадбир доирасида Республика Онкология радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Андижон филиалида даволанаётган 20 нафар бемор ҳолидан хабар олинди.

Фото: KUN.UZ

Вилоят ҳокими Ш.Абдураҳмонов ташаббуси билан уларнинг ҳар бирига «Саховат ва кўмак» жамғармаси ҳисобидан 5 млн сўмдан моддий ёрдам кўрсатилиб, қимматбаҳо совғалар ҳам берилди. Шунингдек, онкологик беморларга самарали тиббий хизмат кўрсатиб келаётган бир гуруҳ шифокорларга ҳам совғалар тақдим этилди.

Бундан ташқари, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Андижон вилоят бўлими томонидан 125 нафар имконияти чекланган ёшлар ва болалар иштирокида тантанали хайрия тадбири ўтказилди.

Тадбирда Андижон вилояти ҳокими Ш.Абдураҳмонов қатнашди ва тадбир қатнашчиларига ҳокимлик совғаларини тақдим этди.

Жумладан, имконияти чекланган ёшларнинг 7 нафарига ногиронлик аравачаси, 6 нафарига эшитиш мосламаси берилди. Шунингдек тадбир иштирокчиларига 3 турдаги жами 375 та бадиий китоб жамланмаси, чойшаб тўпламлари ҳамда 1 та компьютер жамланмаси тақдим этилди.

Мавзуга оид