Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фарғонада овга чиқиб кетиб, қайтмаган фуқарони қидиришга дрон жалб этилди
Фарғона вилояти Қўштепа туманида 28 ноябрь куни уйидан ов қилиш учун чиқиб кетган 36 ёшли фуқаро бедарак йўқолган.
Ёзёвон туман ҳокимлиги хабар қилишича, Фарғона вилояти ИИБ навбатчилик қисмига 1 декабрь куни туманнинг «Янгиариқ» маҳалласи Баҳор кўчасида яшовчи М.М. (1985 йилда туғилган) 28 ноябрь куни соат 06:30 атрофида Ёзёвон тумани Янгиобод маҳалласидаги сув омборига ов қилиш учун ов қуроли ва ўзига тегишли Damas машинаси билан кетиб, қайтиб келмагани ҳақида хабар келиб тушган.
У ов қуроли ва Damas’да чиқиб кетиб, қайтмагани сабаб оила аъзолари ва қариндошлари уни қидириб, сув омбори ҳудудидан Damas машинасини қулфланган ҳолда, сумкасини эса сув ичидан топган.
Ҳозирда бедарак кетган М.М.ни топиш мақсадида туман ИИБнинг 45 нафар, Миллий гвардиянинг 21 нафар, ФВВ қутқарув гуруҳининг 8 нафар, ҳокимиятнинг 4 нафар, жамоатчиликнинг 8 нафар, жами 86 нафар вакили қидирув ишлари олиб бормоқда. Шунингдек, саккизта қайиқ, дрон аппарати жалб қилинган.
Мавзуга оид
11:02 / 23.05.2025
4 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдаланган метан заправка аниқланди
19:58 / 21.05.2025
Яйпанда шундай ошхона бор: Ош салат, нон ва чойи билан 8 минг, шўрва эса 10 минг сўм
12:13 / 06.05.2025
Сўх ва Шоҳимардонга автомобилда ўтиб-қайтишда муаммо юзага келди
15:15 / 22.04.2025