Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда гулқоғоз ишлаб чиқарувчи корхонада ёнғин содир бўлди
Самарқанд шаҳрида қойлашган гулқоғоз ишлаб чиқарувчи корхонада ёнғин содир бўлган. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, бугун 2021 йил 5 декабр куни соат 11:29 да вилоят ФВБга Самарқанд шаҳри Ойдин йўл кўчаси 9А уйда жойлашган "Kafolat Rang Invest" МЧЖда ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида хабар келиб тушган.
Шунга кўра,соат 11:37 да воқеа жойига 5 та ёнғин-қутқарув экипажи етиб борган. Ёнғин соат 12:06 да қуршаб олинган ва 13:35 да бартараф этилган.
Ёнғин оқибатида, гулқоғоз ишлаб чиқариш корхонасининг тахминан 170 метр квадрат майдонда шифти, том қисми ҳамда бино ичидадаги пахта, қоғоз, дастгоҳ ва бошқа жиҳозлар ёниб зарарланган.
Қайд этилишича, ҳодисада ҳеч ким жабрланмаган ва ҳалок бўлмаган. Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.