Ўзбекистон | 16:26 / 06.12.2021
2536
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонга яна 300 мингдан ортиқ дозада Pfizer вакцинаси келтирилди

Фото: ССВ

Жорий йилнинг 6 декабрь куни республикага Pfizer/BioNTech вакцинасининг 301 860 дозалик партияси олиб келинди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Pfizer/BioNTech вакцинасининг 301 860 дозалик партияси олиб келинди. Бу билан Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган ва республикага келтирилган вакциналар миқдори 43 миллион 470 минг дозадан ошди.

“Шундай қилиб, юртимизда эмлаш жараёнларида фойдаланилаётган жами вакцина 43 470 768 дозани ташкил қилмоқда.

Улардан: 2 404 480 дозаси AstraZeneca; 32 431 838 дозаси ZF-UZ-VAC2001; 1 341 790 дозаси Sputnik-V; 3 000 060 дозаси Moderna; 2 316 600 дозаси Pfizer/BioNTech; 1 976 000 дозаси Sinovac вакцинаси бўлиб, шундан 34 874 583 дозаси эмлаш жараёнларида қўлланилди”, дейилади хабарда.

Гулмира Тошниёзова
Тайёрлаган Гулмира Тошниёзова
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид