Жаҳон | 21:17 / 08.12.2021
7692
2 дақиқада ўқилади

NASA Ойга парвоз қилувчи номзодларни танлаб олди

Космик туристлар таркиби олти нафар эркак ва тўрт нафар аёлдан иборат. Улар Ойга парвоз қилиш учун икки йил давомида махсус тайёргарликдан ўтади.

Фото: NASA

Аэронавтика ва космосни тадқиқ қилиш миллий агентлиги Ойга парвоз қилиш учун 10 нафар номзодни танлаб олди. Бу ҳақда NASA матбуот хизмати хабар берди.

Космик туристлар таркиби олти нафар эркак ва тўрт нафар аёлдан иборат. Улар Ойга парвоз қилиш учун икки йил давомида махсус тайёргарликдан ўтади.

Агентликка астронавт бўлиш учун 12 мингта ариза келиб тушган.

Бўлажак астронавтлар рўйхати қуйидагича: 

  • Никол Айерс – АҚШ ҲҲК майори, 200дан ортиқ жанговар парвозни амалга оширган;
  • Маркос Берриос – АҚШ ҲҲК майори, 100дан ортиқ жанговар парвозни амалга оширган;
  • Кристина Бирч – математика, биокимё ва молекуляр биофизика бакалаври.  
  • Дениз Бьорнхэм – АҚШ ҲДК лейтенанти;
  • Люк Делани – АҚШ денгиз пиёда корпусининг истеъфодаги майори;
  • Андре Дуглас – машинасозлик магистри;
  • Жек Хетувей – АҚШ ҲДК командири;
  • Анил Менон – АҚШ ҲҲК подполковниги;
  • Кристофер Уильямс – физика бакалаври, астрофизика доктори;
  • Жессика Виттнер – АҚШ ҲДК лейтенант-командири.

Уларнинг барчаси 30 ёшдан 40 ёшгача.

Мавзуга оид