Жаҳон | 15:35 / 09.12.2021
11268
1 дақиқада ўқилади

Гейтс пандемия якунланиши борасида янги тахминини айтди

Миллиардер “дельта” каби юқумли штамм пайдо бўлишини кутмагани ва одамларни ниқоб тақиш ҳамда эмланишга кўндиришга узоқ вақт кетишини ўйламаганини айтди.

Фото: Sputnik

Microsoft асосчиси Билл Гейтс COVID-19 пандемиясининг юқори босқичи келаси йили тугаши мумкинлигини тахмин қилди.

Шу билан бирга, Гейтс “дельта” каби юқумли штамм пайдо бўлишини кутмагани ва одамларни ниқоб тақиш ҳамда эмланишга кўндиришга узоқ вақт кетишини ўйламаганини айтди.

“Аммо якунга оз қолди деб умид қиламан. Яна бир тахминни айтиш аҳмоқлик бўлган бўларди, аммо пандемиянинг юқори босқичи 2022 йилда тугайди деб ўйлайман”, — деб ёзди у шахсий блогида.

Гейтс шунингдек, “омикрон” штамми хавотир уйғотаётган бўлишига қарамасдан, жаҳон ҳамжамияти ҳозирда вирусга қарши аввалгиларга нисбатан яхшироқ тайёргарлик кўрганини қайд этди.

Билл Гейтс баҳорда вируснинг янги штаммлари пайдо бўлиши ва қайтадан юқтиришлар сабабли касалликка қарши курашиш учун бутун 2022 йил сарфланиши мумкинлигини айтганди.

Мавзуга оид