Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқанд вилоятида амалга ошириладиган лойиҳалар тақдимот қилинди
Президент Шавкат Мирзиёев 9 декабрь куни Самарқанд вилоятида амалга ошириладиган лойиҳалар тақдимоти билан танишди.

«Бу лойиҳалар Самарқандни замонавий шаҳарга айлантириш, аҳоли, тадбиркорлар ва инвесторлар учун қулайликларни ошириш, туризм ривожи учун шароитларни яхшилашга қаратилган.
Маълумки, яқин йилларда Самарқанд яшаш учун қулай «миллионли шаҳар»га айлантирилади. Бунинг учун шаҳар таркибига қўшни туманлардан муайян ҳудудлар қўшилади. Давлат идоралари ва маъмурий хизматлар тарихий марказдан бошқа жойга кўчирилади. 2та тоннель ва 2та кўприк қурилади.
Самарқанднинг асосий драйверларидан бири бўлган туризм соҳасида 40 минг кишининг бандлигини таъминлаш режалаштирилган. Бунинг учун вилоятни юртимизнинг «Туризм дарвозаси»га айлантириш орқали келгуси беш йилда сайёҳлик хизматлари ҳажмини 10 баробарга ошириш мўлжалланган. Жумладан, 600дан ортиқ янги меҳмонхона ва оилавий меҳмон уйлари ташкил этилади.
Бу соҳадаги энг улкан лойиҳа Самарқанд бизнес ва туризм марказидир. 212 гектар майдонда барпо этилаётган бу масканда халқаро конгресс маркази, «Абадий шаҳар» карвонсарой мажмуаси, 8 та меҳмонхона, дам олиш ва кўнгилочар объектлар, ҳунармандчилик маркази, сунъий сув ҳавзалари бўлади. Бу ерда 5 мингдан зиёд ёшлар бандлиги таъминланади.
Умуман, вилоятга ташриф буюрадиган хорижий сайёҳлар сонини йилига 5 миллионга етказиш мақсад қилинган», дейилади президент матбуот хизмати хабарида.

Тақдимотда ушбу лойиҳаларнинг амалий жиҳатлари, режадаги иншоотларни замонавий ва сифатли қилиб қуриш чоралари муҳокама қилинди.


Мавзуга оид
14:57 / 09.05.2025
Самарқанд шаҳридаги кўп қаватли уйда газ портлади. 6 киши ҳалок бўлган
12:20 / 05.05.2025
10 метрлик жарлик ичидаги чангалзорга тушиб кетган икки киши қутқарилди
10:20 / 05.05.2025
Нурободда қарийб 17 минг гектар майдонда зарарли чигирткалар тарқалгани аниқланди
13:52 / 09.03.2025