Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Толиблар мунтазам армия шакллантиришни бошлади
9 декабрь куни миллий мудофаа вазири вазифасини бажарувчи мулла Муҳаммад Яқуб Мужоҳид мудофаа вазирлиги раҳбариятининг биринчи йиғилишини ўтказган.
“Толибон” ҳаракати мунтазам қуролли кучларни шакллантириш бўйича махсус комиссия тузди.
Қайд этилишича, 20 нафар аъзодан иборат комиссия Афғонистон миллий армиясини ташкил этиш бўйича режа тузади.
“Йигирма нафар аъзодан иборат мазкур қўмита мамлакат халқи хавфсизлиги ва тинчлигини таъминлаш мақсадида ҳукумат ва ислом тузуми эҳтиёжлари асосида мудофаа вазирлиги доирасида содиқ, интизомли, ҳалол ва масъулиятли армияни шакллантиришга масъул бўлади”, — дейилади толиблар мудофаа вазирлиги хабарида.
Маълумот берилишича, 9 декабрь куни миллий мудофаа вазири вазифасини бажарувчи мулла Муҳаммад Яқуб Мужоҳид мудофаа вазирлиги раҳбариятининг биринчи йиғилишини ўтказган.
Шу куни қуролли кучлар штаби бошлиғи Қори Фасиҳуддин Фитрат ҳарбий-ҳаво кучлари бош қўмондони мавлавий Омонуддин Мансурни шахсий таркибга таништирган.
Мавзуга оид
21:58 / 21.05.2025
АҚШ «Толибон»нинг террорчи ташкилот мақомини қайта кўриб чиқади
13:20 / 21.05.2025
ОАВ: Уруш бошидан бери Россия армиясидан 49 минг киши қочган бўлиши мумкин
01:15 / 01.05.2025
НАТО разведкаси: Россия армиясига ҳар ой 30-40 минг киши ёлланмоқда
21:47 / 22.04.2025