Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШда номаълум учар жисмларни ўрганувчи тузилма ташкил этилади
АҚШда номаълум учар жисмлар билан боғлиқ ҳодисаларни ўрганувчи тузилма ташкил этилади. Бу ҳақда Нью-Йорк штатидан сенатор Кирстен Жиллибранд маълум қилди, деб хабар берди The Hill нашри.
Сенаторнинг таъкидлашича, янги тузилма АҚШ ҳарбий-денгиз кучларининг 2020 йилда ташкил этилган Номаълум ҳаво ҳодисалари бўйича мақсадли гуруҳи (Unidentified Aerial Phenomena Task Force) ўрнини эгаллайди. Жиллибранд янги тузилма мудофаа вазирлиги ва разведка хизматларидан НУЖлар ҳақида маълумотлар олишини қўшимча қилган. Шунингдек, у НУЖ билан боғлиқ ҳодисаларнинг миллий хавфсизликка таҳдидини баҳолайди.
Пентагон мақсадли гуруҳни НУЖ билан боғлиқ ҳодисаларни тергов қилиш учун ташкил этганди. Унинг вазифалари НУЖни аниқлаш, таҳлил қилиш ва миллий хавфсизликка хавф солувчи НУЖлар рўйхатини тузишдан иборат.
2021 йил июнда АҚШ махсус хизматлари конгресс сўрови билан НУЖлар бўйича ҳисоботни тақдим этганди. Унда 2004 йилдан 2021 йилгача АҚШ томонидан НУЖ билан боғлиқ 144та ҳодиса қайд қилингани айтилган. Ҳозирча уларни тушунтиришнинг имкони бўлмаган, чунки мавжуд маълумотлар бунга озлик қилади. Ҳисобот муаллифлари НУЖлар миллий хавфсизликка таҳдид солиши мумкинлигини айтишган. Шу билан бирга, улар НУЖлар хорижий разведкаларнинг маълумотлар тўплашга мўлжалланган илғор технологиялари бўлиши мумкинлигини таъкидлаб ўтишган.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
15:12 / 26.05.2026
Наркожиноятда айбланиб, қидирувда бўлган ўзбекистонлик АҚШдан депортация қилинди
11:00 / 28.05.2025
АҚШ дунё бўйлаб хорижий талабалар учун виза суҳбатларини тўхтатмоқда
09:03 / 28.05.2025