Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия ҳарбий қисмлари танклар билан кенг кўламли ўқув машғулотлари ўтказди
Жанговар ўқ отиш машқларида Т-72Б3 ва Т-90А танклари иштирок этган.
Фото: Россия мудофаа вазирлиги
Россия жанубий ҳарбий округига қарашли ҳарбий қисмлар дала шароитида жанговар ўқ отиш машқларини ўтказди. Бу ҳақда Россия мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
"Танк экипажлари Волгоград ва Ростов областлари, Адигей, Доғистон, Ингушетия, Шимолий Осетия, Қорачой-Черкесия ва Қримдаги полигонлар ҳамда Абхазия, Арманистон ва Жанубий Осетиядаги ҳарбий базаларда машқлар бажарди", - дейилади хабарда.
Жанговар ўқ отиш машқларида Т-72Б3 ва Т-90А танклари иштирок этган.
Хабар қилинишича, жанубий ҳарбий округ қўшинларининг тактик тайёргарлик ишлари 2022 йил февралгача давом этади.
Аввалроқ Украина ҳарбий разведкаси бошлиғи Кирилл Буданов Россия Украина билан шимолий, шарқий ва жанубий чегараларда 114 минг нафаргача ҳарбий хизматчи жойлаштирганини айтганди.
Мавзуга оид
08:34 / 18.05.2025
Ўзбекистон мерганлари Туркиядаги мусобақада яна олтин медал олди
08:40 / 13.05.2025
Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти MH17 ҳалокати учун Россияни жавобгар деб топди
17:02 / 12.05.2025
Россияда хорижликларга тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби ўзгаради
14:54 / 12.05.2025