Жаҳон | 10:11 / 12.12.2021
3878
2 дақиқада ўқилади

Ҳиндистон бош вазирининг Twitter’даги саҳифаси ҳакерлар томонидан бузилди

Ҳиндистон бош вазири Нарендра Модининг Twitter’даги аккаунтига ҳакерлик ҳужуми содир этилди. Ҳакерлар саҳифада Ҳиндистонда эндиликда биткойнлар билан тўловларни амалга ошириш мумкинлиги ҳақида хабар қолдирган. 

Фото: ТАСС / Михаил Метцель

“Бош вазир Нарендра Модининг аккаунти қисқа муддатга бузилди. Ушбу вақт ичида унда эълон қилинган твитлар инобатга олинмаслиги лозим”, деб айтилган Моди девонхонасида.

Bloomberg’нинг хабар беришича, девонхонада бош вазир саҳифасида Ҳиндистонда биткойн қонуний тўлов воситаси сифатида қабул қилинишига рухсат берилгани, мамлакат биткойнлар сотиб олгани ва уларни одамлар орасида тарқатиши ҳақида твитлар жойлаштирилгани маълум қилинган.   

Ўз навбатида, Twitter’да Модининг саҳифаси бузилганидан хабар топишлари биланоқ унинг устидан назоратни тиклаш учун барча зарур чоралар кўрилгани маълум қилинган.

Модининг ижтимоий тармоқдаги саҳифаси бир йил аввал, 2020 йил сентябрда ҳам бузилган. Ўшанда бош вазир саҳифасида у америкалик актёр Киану Ривз ижросидаги фильм қаҳрамони Жон Уик томонидан бузиб кирилгани ҳақида хабар қолдирилган. Шундан кейин ҳакерлар томонидан саҳифада Моди коронавирусга қарши кураш учун ташкил этган жамғармага криптовалюта хайрия қилишга чақириқ бўлган бир нечта твит жойланган. 

Мавзуга оид