Ўқ ўтказмайдиган iPhone тақдим этилди
Россиянинг Caviar бренди iPhone 13 Pro ва Pro Max смартфонларининг ўқ ўтказмайдиган Stealth 2.0 версияларини тақдим этди.
Stealth 2.0 коллекциясига смартфонларнинг Black ва Titanium версиялари кирган. Таъкидланишича, зирҳга эга смартфонлар тўппончадан отилган ўққа бардош бера олади.
Black версияси зирҳли техника ва жанговар вертолётлар ишлаб чиқишга ихтисослашган “ЦИТ” корхонаси томонидан ишлаб чиқариладиган БР-2 синфидаги ўқ ўтказмайдиган зирҳга эга. Ушбу моделда камералар блоки йўқ. Titanium модели эса зарбаларга бардошли титандан тайёрланган бўлиб, унда барча камералар мавжуд.
Таъкидланишича, Black ва Titanium моделларидан 99 донадан ишлаб чиқарилади. 128 Гб доимий хотирага эга iPhone 13 Pro негизидаги Black модели 379 минг рубл, Titanium эса 374 минг рублдан сотувга чиқарилади. 1 Тб хотирага эга iPhone 13 Pro Max Black ва Titanium эса мос равишда 484 минг ва 479 минг рублдан сотилади.
Мавзуга оид
21:56 / 08.11.2024
iPhoneʼнинг янги функцияси полициячиларнинг зарарига ишламоқда — ОАВ
16:30 / 29.10.2024
Индонезияда iPhone 16 сотуви тақиқланди
22:39 / 28.10.2024
iPhone смартфонлари учун биринчи сунъий интеллект функциялари чиқарилди
01:36 / 24.10.2024