Ўзбекистон | 11:13 / 16.12.2021
3040
1 дақиқада ўқилади

Самарқандда туғилган уч эгизакка Шавкат, Миромон ва Мирзиё исмлари қўйилди

Самарқанд вилояти Иштихон туманида яшовчи оилада уч нафар ўғил эгизак туғилган. Бу ҳақда Kun.uz’га туман ФҲДЁ мудираси Маржона Сағдуллаева хабар берди.

Эгизаклар жорий йил 7 декабр куни Самарқанд шаҳридаги 4-сонли вилоят перинатал марказида кесарча йўли билан туғилган.

Иштихон тумани Орлот маҳалласи Кулчора қишлоғида яшовчи Ўсаров Жамшид ва Абдиева Маҳлиёлар оиласида бунгача бир нафар қиз фарзанд бўлган.

Туман ФҲДЁ томонидан эгизакларга 13 декабр куни туғилганлик ҳақида гувоҳнома берилган. Унга кўра, эгизакларга Шавкат, Миромон ва Мирзиё исмлари берилган.

Мавзуга оид