Ўзбекистон | 20:14 / 17.12.2021
5705
1 дақиқада ўқилади

Қорасув устидан ўтувчи кўприк реконструкция учун ёпилди

Тошкент шаҳри ҳокимлиги Қорасув устидан ўтувчи кўприк 2022 йил февралига қадар ёпилгани ҳақида маълум қилди.

«Яшнобод тумани Ўш кўчаси бўйлаб Қорасув устидан ўтувчи кўприкни реконструкция қилиш ишлари бошланди. Таъмирлаш жараёни 2022 йилнинг февраль ойигача (шу ойда ҳам) давом этади. 

Шу муносабат билан кўприк ҳаракатланиш учун ёпилди. 

Ҳайдовчилардан айланма йўллардан фойдаланишни ва ноқулайлик учун узр сўраймиз», дейилади хабарда.

Мавзуга оид