Ўзбекистон | 11:08 / 18.12.2021
6713
1 дақиқада ўқилади

Ислом цивилизацияси марказини ривожлантириш жамғармаси ташкил этилди

Ҳукумат қарори билан Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ислом цивилизацияси марказини ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Фото: Ислом цивилизацияси маркази

Адлия вазирлиги хабарига кўра, қуйидагилар жамғарма маблағларини шакллантиришнинг асосий манбалари ҳисобланади:

  • хорижий (халқаро) молия институтлари ва бошқа хорижий донорларнинг техник кўмак маблағлари ва грантлари;
  • ҳомийлик хайриялари;
  • президент ёки ҳукумат қарорларига мувофиқ ажратиладиган давлат бюджети маблағлари;
  • тақиқланмаган бошқа манбалар.

Маблағлар қуйидагилар учун сарфланади:

  • илмий адабиётларни яратиш, чоп этиш, ноёб асарлар сотиб олиш орқали марказ китоб фондини кенгайтириш;
  • илмий тадқиқотларга кўмаклашиш, тадқиқот учун грант ажратиш;
  • ижтимоий, илмий, маънавий ва маърифий тадбирлар ташкил қилиш;
  • кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш, конференция, семинарлар ўтказиш;
  • мультимедиа ва тармоқ қурилмалари ҳамда дастурий таъминотларни харид қилиш.

Мавзуга оид