Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Лондонда фавқулодда ҳолат эълон қилинди
Лондон мэри Содиқ Хоннинг таъкидлашича, Буюк Британия пойтахтида «коронавирус юқтирганларнинг шифохонага ётқизилиши ҳолатлари сони ўсмоқда».
Фото: AP
Лондон мэри Содиқ Хон «омикрон» штаммини юқтириш ҳолатлари ўсиб бораётгани сабабли фавқулодда ҳолат эълон қилди. Бу ҳақда Sky News хабар бермоқда.
«Мутахассислар билан маслаҳатлашувлардан сўнг шаҳарда фавқулодда ҳолат эълон қилишга қарор қилдим», — деди Хон.
Унинг таъкидлашича, Буюк Британия пойтахтида «коронавирус юқтирганларнинг шифохонага ётқизилиши ҳолатлари сони ўсмоқда».
Шу билан бирга, Лондондаги Парламент майдонида коронавирус чекловларига қарши норозилик акциялари бўлиб ўтмоқда. Намойиш қатнашчилари вакцинация паспортлари ва жамоат жойларида ниқоб тақиш мажбурияти бекор қилинишини талаб қилмоқда.
Мавзуга оид
00:11 / 13.05.2025
Лондонда Россия жосуслик тармоғи раҳбари 10 йилга қамалди
10:17 / 10.05.2025
Лондон ва Скандинавия Украинада ўт очишни тўхтатишга чақирди
20:05 / 04.05.2025
БМТ судяси қуллик меҳнатига мажбурлагани учун 6 йилга қамалди
21:50 / 23.04.2025