Фан-техника | 20:46 / 20.12.2021
86122
1 дақиқада ўқилади

Apple янги iPhone ишлаб чиқаришни йўлга қўяди

Қайд этилишича, янги iPhone SE смартфонининг асосий хусусияти – 5G тармоғини қўллаб-қувватлашида.

Фото: AP

Apple компанияси яқин вақт ичида учинчи авлод iPhone SE смартфонларини ишлаб чиқаришни бошлайди, деб хабар берди ITHome.

Нашр манбаларининг маълумот беришича, учинчи авлод iPhone SE 4,7 дюймли IPS-дисплей ва Touch ID тугмасига эга бўлади.

Қурилманинг тезкор хотираси 3 гигабайтни ташкил этади. Смартфон 12 мегапикселли камера билан жиҳозланади.

Қайд этилишича, янги iPhone SE смартфонининг асосий хусусияти – 5G тармоғини қўллаб-қувватлашида. Таҳлилчилар унинг нархи ўзгармаслигини айтишмоқда. Смартфоннинг аввалги версияси нархи 400 доллардан бошланади.

Смартфон 2022 йилнинг биринчи ярмида тақдим этилиши режалаштирилган.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид