Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ислом мамлакатлари Афғонистонга моддий ёрдам ажратишга ваъда берди
Покистон бош вазири Имрон Хон зудлик билан чора кўрилмаса, Афғонистонда миллионлаб одамлар очликдан ҳалок бўлиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди.
Покистонда бўлиб ўтган мусулмон мамлакатлари анжуманида Афғонистондаги иқтисодий таназзулнинг олдини олиш учун моддий ёрдам ажратишга ваъда берилди, деб хабар қилди DW.
Ислом ҳамкорлиги ташкилотига аъзо 57 мамлакат делегатлари Афғонистон учун гуманитар фонд ташкил этиш мақсадида Покистон пойтахти Исломободда тўпланди.
Покистон ташқи ишлар вазири Шоҳ Маҳмуд Қурайший Ислом тараққиёт банки шафелигида тараққиёт фонди ташкил этилишини эълон қилди.
Шунингдек, Покистон бош вазири Имрон Хон зудлик билан чора кўрилмаса, Афғонистонда миллионлаб одамлар очликдан ҳалок бўлиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди. У АҚШни афғон халқига ёрдамни толиблар ҳукуматидан "ажратиш"га чақирди.
Аввалроқ БМТ Афғонистонда қишда очликдан миллион бола нобуд бўлиши мумкинлигини билдирганди.
Мавзуга оид
21:58 / 21.05.2025
АҚШ «Толибон»нинг террорчи ташкилот мақомини қайта кўриб чиқади
15:06 / 15.05.2025
Ўзбекистон Афғонистондан чорва молларини импорт қилиши мумкин
17:22 / 14.05.2025
Афғонистон Ўзбекистонга Ҳирот оқ мармарини совға қилди
17:47 / 12.05.2025