Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ким Чен Ин “бемажол” ҳолда кўриниш берди
Mirror нашри Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин охирги вақтда жуда ориқлаб кетганини маълум қилди. Жумладан, у отаси, мамлакатнинг собиқ етакчиси Ким Чен Ир вафотининг 10 йиллиги муносабати билан пойтахт Пхеньянда ўтган тадбирда “бемажол” ҳолда суратга олинган.
ОАВда таъкидланишича, суратларда у толиққан кўринишда бўлган.
Mirror’нинг маълум қилишича, 2021 йил давомида Ким Чен Ин омма олдида кам кўринган. Шу сабабли унинг бетоблиги ҳақида гаплар тарқалганди.
Аввалроқ шимолий кореяликларга Ким Чен Ир вафотининг 10 йиллиги муносабати билан мотам тутиш буюрилгани маълум қилинганди. Жумладан, уларга 11 кун давомида кулиш, яхши кайфиятда юриш, спиртли ичимликлар истеъмол қилиш, оилавий тантаналар ўтказиш тақиқлаб қўйилган.
Мавзуга оид
14:39 / 27.05.2025
Шимолий Кореяда амалдор ағдарилган эсминец туфайли ҳибсга олинди
20:05 / 22.05.2025
КХДРда янги эсминецни сувга тушириш вақтида «жиддий авария» юз берди
19:20 / 10.05.2025
Ким Чен Ин Россияни Ғарб тажовузидан ҳимоя қилишга ваъда берди
17:46 / 09.05.2025