Жаҳон | 21:42 / 20.12.2021
8715
1 дақиқада ўқилади

Туркияда лира қадрсизланиши бўйича навбатдаги антирекорд қайд этилди

Туркия валютаси ўтган ҳафтада мамлакат марказий банки фоиз ставкасини 14 фоизга туширганидан сўнг қадрсизлана бошлади.

Фото: AP

Туркия лираси 20 декабр куни навбатдаги тарихий минимумни янгилади. Турк валютаси 10 фоизга қадрсизланди ва бир доллар қиймати 18 лирага етди. 

Йил давомида лира 50 фоизга арзонлашди.

Туркия валютаси ўтган ҳафтада мамлакат марказий банки фоиз ставкасини 14 фоизга туширганидан сўнг қадрсизлана бошлади.

Валюта қадри тушгани сабабли Истанбул биржаси ўз ишини бир неча марта тўхтатди.

17 декабрда турк лираси долларга нисбатан 9 фоизга, яъни бир долларга 17,14 лирагача қадрсизланганди.  

2 декабрда мамлакат президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған молия вазири Лутфий Алвонни истеъфога чиқарганди.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид