Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шерободда машинанинг суягини синдирадиган йўлчуқур тузатилди
Kun.uz сайтида Сурхондарё вилоятининг Шеробод туманидан ўтувчи 4Р-103 автомобил йўлидаги носозликлар ҳақида танқидий мақола эълон қилинган эди. Сурхондарё йўлсозлари бу муаммони бартараф этиш бўйича тезкорлик билан амалий чоралар кўргани маълум қилинди.
“Мазкур автомобил йўлининг лавҳада қайд қилинган қисмида ҳаракат хавфсизлигини ва узлуксизлигини таъминлаш чоралари кўрилди ҳамда видеолавҳада кўрсатилган камчиликлар бартараф этилди”, – дейилади Сурхондарё вилояти автомобил йўллари ҳудудий бошқармаси матбуот хизмати хабарида.
Шу ўринда таъкидлашни истардикки, нафақат Сурхондарё, балки барча вилоятлар ва Қорақалпоғистон республикаси автомобил йўллари ҳудудий бошқармалари ўзларига тегишли йўллардаги носозликлар бўйича танқидий лавҳани кутмасданоқ, йўллардаги ҳаракат хавфсизлигига бевосита рахна соладиган носозликларни таъмирлаш, жорий таъмирлаш чораларини кўришса, ўз вазифаларини сидқидилдан адо қилишган бўлар эди.
Мавзуга оид
20:56 / 11.05.2025
“Бунинг охири борми?” – кофрунликлар ўз ҳолига ташлаб қўйилганидан хавотирда
16:19 / 24.12.2024
Танқиддан сўнг: 2 боланинг ўлимига сабабчи бўлган ҳайдовчи 3 йилга озодликдан маҳрум қилинди
16:18 / 28.01.2024
Сурхондарёда икки кишига бўрилар ҳужум қилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди
11:37 / 24.01.2024