Жаҳон | 23:51 / 22.12.2021
11912
1 дақиқада ўқилади

“Билайн” асосчиси Дмитрий Зимин вафот этди

“Билайн” мобил алоқа компанияси асосчиларидан бири Дмитрий Зимин 88 ёшида вафот этди. Бу ҳақда унинг ўғли Борис Зимин маълум қилди.

Фото: ТАСС

Унинг таъкидлашича, отаси Швейцарияда вафот этган. Зиминнинг ўлими сабаби маълум қилинмаган, бироқ у охирги вақтда бетоб бўлган. “Отам ҳаётни севар эди ва узоқ ҳаёт кечирди. Унга барчаси учун раҳмат. У охирги ойларда оғир бетоб эди”, деб ёзган Facebook’да марҳумнинг ўғли.

Дмитрий Зимин кейинчалик “Билайн” савдо белгиси остида ишлаган “Вымпелком-Коммуникации” компаниясига 1992 йилда Константин Кузов билан бирга асос солган, 2001 йилда эса унинг фахрий президентига айланган. 

Тадбиркор йирик саховатпеша бўлган. У 2002 йилда “Династия” жамғармасига асос солган ва уни бошқара бошлаган. 2016 йилда Зимин ўғли Борис билан бирга фан ва таълимни қўллаб-қувватловчи Zimin Foundation халқаро нотижорат ташкилотига асос солган.

Мавзуга оид