Жаҳон | 21:32 / 24.12.2021
2958
1 дақиқада ўқилади

Бангладешда паромда чиққан ёнғинда 37 киши ҳалок бўлди

Фото: AP

Бангладеш жанубида паромда чиққан ёнғин оқибатида камида 37 киши ҳалок бўлди, 100дан кўпроқ киши жароҳатланди. Бу ҳақда BBC News хабар берди.

Маълумотларга кўра, воқеа маҳаллий вақт билан тунги соат 3да юз берган. Ёнғин мамлакат пойтахти Даққадан Баргуна шаҳрига йўл олаётган паромда чиққан. Фожиа вақтида паромда 500га яқин одам бўлган. Улардан кўпчилиги ёнғин бошланганда уйқуда бўлган. Баъзи одамлар ёнғиндан қочиб сувга сакраган. 

Дастлабки тахминга кўра, ёнғин паромнинг машина бўлимида бошланиб, тезда бутун кемага тарқалган.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид