Фото: Қорақалпоғистонда қор
Ижтимоий тармоқларда 24 декабрь куни Қорақалпоғистон Республикасининг айрим ҳудудларига қор ёғгани тасвирланган суратлар тарқалди.
Аввалроқ Республика Гидрометеорология маркази Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туриши, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлишидан огоҳлантирган эди.
Чимбой тумани ҳокимлиги ҳудуддаги кўчаларни қалин қор қоплагани акс этган суратларни эълон қилди.
Қор Нукусга ҳам етиб келган, қор туфайли шаҳарда жамоат транспорти фаолиятига чекловлар қўйилган.
Ижтимоий тармоқларда Қамчиқ довонида 19 декабрь куни қор ёғаётгани акс этган видеолавҳалар тарқалган, 13 декабрда эса Қашқадарё ва Самарқандни боғловчи Тахтақорача довони қалин қор ёғгани сабаб ёпилганди.
Мавзуга оид
21:56 / 10.02.2024
Қорақалпоғистоннинг қатор туманлари вақтинча электрсиз қолди
12:51 / 07.02.2024
Умра хизматини кўрсатиш бўйича ноқонуний реклама тарқатган иккита фирмага чора кўрилди
23:35 / 24.01.2024
Беруний туманидаги автосалонда ёнғин содир бўлди
09:41 / 16.01.2024