Жаҳон | 21:36 / 24.12.2021
6335
1 дақиқада ўқилади

Озарбойжонда махсус вазифаларни бажарувчи коммандо бригадалари пайдо бўлди

Фото: РИА Новости

Озарбойжонда махсус вазифаларни бажарувчи коммандо бригадалари ташкил этилди. Бу ҳақда республика президенти Илҳом Алиев Ҳадрут қишлоғида ҳарбий қисм очилиши вақтида маълум қилди, деб хабар берди “Интерфакс-Азербайджан”.

Алиевнинг таъкидлашича, коммандо ҳар қандай ҳарбий вазифани бажаришга жўнатилиши мумкин. “Бу бригадаларда яхши тайёрланган, ватани учун ўзини қурбон қилишга тайёр шахслар хизмат қилади. Бу армиямизнинг ҳарбий қудратини сезиларли оширади”, деб таъкидлаб ўтган Алиев.

Унинг айтишича, бундай бригадалардан кўплаб ташкил этилади.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид