Ўзбекистон | 17:40 / 24.12.2021
8350
2 дақиқада ўқилади

Урганч шаҳар ҳокимлиги ноқонуний қурилма эгасини судга берди

Фото: KUN.UZ

Урганч шаҳар ҳокимлиги «Урганчда ноқонуний қурилиш аниқланган, ҳокимлик қарийб 6 ойдан бери чора кўрмаяпти» мақоласига муносабат билдирди.

«Урганч тумани, Чаккашоликор қишлоғи, Шерматлар маҳалласида яшовчи фуқаро Р.З. томонидан Урганч шаҳар, 21-сон «Наврўз» маҳалласида ўзбошимчалик билан 540,0 кв.м ер майдонида пойдевор ва устидан 96 метр узунликда пишган ғишт ва хом ғиштдан девор қурилган.

Урганч шаҳар ҳокимлиги томонидан Шаҳарсозлик Кодексининг 20-моддаси, Ер Кодексининг 91-моддаси ва Фуқаролик Кодексининг 212-моддасига асосан фуқаро Р.З. томонидан қурилган ноқонуний қурилмани мажбурий тартибда бузиш ва ер майдонини асл ҳолатига келтириш хақида ҳал қилув қарори чиқаришни сўраб Фуқаролик ишлари бўйича Урганч туманлараро судига 2021 йил 17 ноябрда даъво аризаси киритилган. Аммо, суд томонидан ҳужжатлар тўлиқ бўлмаганлиги билдирилган.

Бугунги кунда бу бўйича ҳужжатлар тўлиқ судга тақдим этилганини маълум қиламиз», дейилади муносабатда.

Мавзуга оид