Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Швеция Украинадаги вазият туфайли жанговар шайликни кучайтирди
Болтиқ денгизида жойлашган ва муҳим стратегик аҳамиятга эга Готланд оролига алоҳида эътибор қаратилган.
Швеция жанговар шайлик даражасини кучайтирди, деб маълум қилди мамлакат армияси бош қўмондони Микаэл Бюден Dagens Nyheter нашрига берган интервьюсида.
"Мавжуд вазиятдан келиб чиқиб шайлик даражамизни мувофиқлаштирдик. Вазият жиддий ва хавотирли. Биз вазият ривожланишининг турли вариантларига тайёрмиз", - деди Бюден.
Болтиқ денгизида жойлашган ва муҳим стратегик аҳамиятга эга Готланд оролига алоҳида эътибор қаратилган.
"Украина ва Европадаги кескинлик шароитида жанговар шайликни таъминлаш бўйича тадбирлар Готланд ва Болтиқ денгизини ҳам ўз ичига олади. Биз турли йўналишларда ҳаракат қилишга тайёр туришимиз лозим", - деди у.
Охирги вақтда ғарб мамлакатлари Россия Украинага бостириб кириши мумкинлигини таъкидламоқда. Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков бу маълумотларни асоссиз деб атади. Унинг таъкидлашича, Россия ҳеч кимга таҳдид солмаяпти.
Мавзуга оид
13:11 / 28.05.2025
NYT: Россия Запорижжя АЭСни ўз энерготизимига улашни режалаштирмоқда
11:58 / 28.05.2025
Евроиттифоқ 150 млрд евролик SAFE мудофаа фондини тузди
20:37 / 27.05.2025
Келлог: Россия ва Украинанинг урушдаги йўқотишлари 1 миллион кишидан ошди
20:17 / 27.05.2025