Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойда коронавирус юқтириш билан боғлиқ суткалик ҳолатлар сони кескин ошди
73та ҳолат хориждан кириб келганларда, қолганлари маҳаллий аҳолида аниқланган.
Хитойда ўтган суткада коронавирус юқтириш билан боғлиқ 164та янги ҳолат аниқланди. Бу 9 августдан буён қайд этилган энг юқори кўрсаткич ҳисобланади, деб хабар берди kwongwah нашри.
Бунда 73та ҳолат хориждан кириб келганларда, қолганлари маҳаллий аҳолида аниқланган.
“140 кишида юқори ҳарорат, йўтал ва ҳолсизлик кузатилган, қолган 24 кишида симптом кузатилмаган”, — дейилади хабарда.
Пандемия бошланганидан буён мамлакатда коронавирус юқтириш билан боғлиқ ҳолатлар сони 100,8 мингдан ошган, 4 636 нафар бемор вафот этган.
Аввалроқ Хитойнинг Дунсин шаҳри аҳолиси бир кишида коронавирус аниқланганидан сўнг карантинга олингани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
17:43 / 04.04.2025
Хитой Трампнинг чақириғини қабул қилди ва жавоб қайтарди
16:27 / 04.04.2025
Хитой АҚШ товарларига бож тарифларини оширади
17:04 / 03.04.2025
Хитой ва Европа Иттифоқи АҚШ янги бож тарифларига норозилик билдирди
23:16 / 01.04.2025